Бош саҳифа » ТАНҚИДИЙ » Деҳқонободда тиббиёт ходими ногиронлиги бўлган шахснинг банк картасидаги пулларини ўзлаштирди

Деҳқонободда тиббиёт ходими ногиронлиги бўлган шахснинг банк картасидаги пулларини ўзлаштирди

04 окт 2022
837
ТАНҚИДИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, 1963 йилда туғилган фуқаро Қ.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасида мавжуд бўлган жами 5 млн сўмдан ортиқроқ бўлган пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Қ.Ш.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Деҳқонобод туманида яшовчи, оилавий шифокорлик пункти фельдшери 1993 ййилда туғилган В.Э. эканлиги аниқланган.

Фельдшер фуқаро Қ.Ш. оилавий шифокорлик пунктига шифокор кўригига келган вақтда, унинг мобил телефонидан банк картаси маълумотларини ва СМС-кодни қўлга киритиб, “CLICK Evolution”
мобил иловаси орқали пулларни ўзлаштиргани маълум бўлди.

В.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: