ФВБ рад этган ҳолатни ИИБ тасдиқлади. Органлар бир-бирига зид ахборот тарқатди. Ким ҳақ?
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги аттракционларнинг биридан фуқаро отилиб кетиб, ерга қулагани акс этган видео тарқалди.
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мазкур ҳолатга муносабат билдираркан, унинг жойлардаги бўлимларига мурожаат келиб тушмаганлиги, шундай бўлсада, барча шаҳар-туман ФВБ ва Саноат хавфсизлиги ҳудудий бўлим масъуллари томонидан вазият бўйича жойлардаги Истироҳат боғларида ўрганиш ишлари олиб борилган.
Бироқ, ФВБ мутахассисларининг берган маълумотига кўра, тасвирлардаги манзил Қашқадарё вилоятининг шаҳар-туманларида мавжуд аттракционларни жойлашувини такрорламайди.
Шу ўринда, ФВБ фаол ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан юқоридаги каби ҳолатлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмасдан туриб, нотўғри хабар тарқатмасликларини сўраган.
Шундан сўнг, Қашқадарё вилояти ИИБ жорий йилнинг йил 8 май куни соат тахминан 19-30 лар чамасида Нишон тумани «Нурчи» МФЙда яшовчи фуқаро У.Н. ўртоқлари билан Нуристон шаҳарчасидаги истироҳат боғига бориб, «Дракон» аттракционида учаётган вақтда рўпарасидаги ўриндиққа ўтиш учун жойидан туриб, эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб тушгани ҳақида ахборот берди.
Ҳаттоки У.Н.нинг ўнг қўли синиб, Нишон туман марказий шифохонасига мурожаат этган. Ҳолат юзасидан эса, Нишон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда экан.
ФВБ Қашқадарёда юз берганлигини рад этган ҳолатни ИИБ тасдиқлади. Қизиқ, ФВБ ходимлари ҳолатни ўрганмай ахборот тарқатяптими ёки воқеани сир тутмоқдами?
Ўхшаш янгиликлар:
Қаршидаги «заправка»да ёқилғи ташувчи «Бензовоз» ёниб кетди
Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.