Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Бекзод Суюнов хориж мамлакатларда меҳнат қилаётган ғузорлик ёшлар билан онлайн мулоқот қилди
Бекзод Суюнов хориж мамлакатларда меҳнат қилаётган ғузорлик ёшлар билан онлайн мулоқот қилди
07 июл 2023
4 437
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов ташаббуси билан "Эътибордасиз" лойиҳаси ташкил этилиб, хориж мамлакатларда меҳнат миграсиясида бўлган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди.
Видеоконференсия орқали бўлиб ўтган учрашувда 70 нафардан ортиқ ғузорлик меҳнат мигрантлар иштирок этиб, маҳалласини обод қилиш, фарзандини даволаш ва яқинларига кўмак кўрсатиш каби масалаларда ўзларини таклиф ва мурожаатларни билдиришди.
Учрашувда 30 дан ортиқ мигрант ёшларни мурожаатлари туман ҳокими томонидан алоҳида назоратга олиниб, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли мутасаддиларга вазифалар юклатилди.
Бундан ташқари туман ҳокими ёшларни 9 июл куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.
Шунингдек, бу каби онлайн мулоқотлар тез-тез ташкил этиб борилишини ва хорижда ишлаб юрган ғузорликлар алоҳида эътиборда эканлигини таъкидлади.