Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 22 ёшли аёл «Фаррух-96» номли профил очиб, бошқа бир аёлнинг беҳаё фотоларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

Қашқадарёда 22 ёшли аёл «Фаррух-96» номли профил очиб, бошқа бир аёлнинг беҳаё фотоларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

18 июл 2023
2 815
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти, Қарши туманида яшовчи 21 ёшли (аёл) А.Қ. ариза билан мурожаат қилиб, “Telegram” мессенжерида “Фаррух-96” номли профиль эгаси, А.Қ.нинг турли фото-суратлари ва беҳаё тасвирлари бўлган видеоларини интернет ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда. 

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида яшовчи 22 ёшли (аёл) Г.Б. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Г.Б., А.Қ. билан “Telegram” мессенжерида “Фаррух-96” профили орқали ўзини Фаррух деб таништириб, A.Қ.ни яхши кўриб қолганлигини, келгусида унга уйланиш мақсади борлигини айтиб, уни ишончига кириш орқали унинг турли фотосуратлари ва беҳаё видеотасвирларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва тарқатмаслик эвазига Г.Б. ўзининг турли банк карталарига жами 14.300.000 сўм миқдоридаги пулларни товламачилик йўли билан ўтказдириб олган ва ўзининг эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилиб, Г.Б.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: