Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши шаҳар ҳокимлиги тадбиркорга 600 млндан ортиқ компенсация тўлайди

Қарши шаҳар ҳокимлиги тадбиркорга 600 млндан ортиқ компенсация тўлайди

29 июл 2023
3 544
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

“Фаровоон” МЧЖга (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) тегишли “Савдо маркази биноси” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2013 йилдаги “Қарши шаҳрининг қурилиши бўйича истиқболли режаси ва йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш дастури ҳақида”ги ПҚ-2010-сонли қарорига асосан бузиб ташланиб, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган.

Тадбиркорлик субъектининг раҳбари компенсация пули беришни сўраб Қарши шаҳар ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилган, бироқ мурожаат ижобий ҳал қилинмаган.

Шундан сўнг, тадбиркор компенсация пули ундиришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсман девонига мурожаат қилган.

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркор манфаатида Қарши туманлараро иқтисодий судига компенсация тўлови ундиришни сўраб даъво ариза киритилди, дейди Бизнес омбудсман девони етакчи инспектори Исмоил Сайитов. 

Гарчи, иш ҳужжатларида компенсация пули берилиши кераклиги тўғрисида рад этиб бўлмайдиган далиллар мавжуд бўлсада, биринчи инстанция судининг 2023 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори билан Қарши шаҳар ҳокимлигидан МЧЖга компенсация ундиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Мазкур суд қарори юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан апеллция шикояти киритилди.

Қашқадарё вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 25.07.2023 йилдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори тўлиқ бекор қилиниб, МЧЖ фойдасига 640 686 934 сўм компенсация ундириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Вилоят суди ушбу қарорни қабул қилишда Конституциямизнинг 65-моддасида назарда тутилган “Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади, хусусий мулк дахлсиздир” деган нормага ва бошқа тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари нормаларига асосланиб адолатли қарор қабул қилди!

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: