Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда 377 млрд сўмлик қарздорлик ундирилди

Қашқадарёда 377 млрд сўмлик қарздорлик ундирилди

13 авг 2023
3 366
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

МИБ Қашқадарё вилояти бошқармаси катта инспектори Бобур Панжиев маълум қилишича, давлат солиқ идоралари фойдасига 377 млрд сўмлик қарздорликлар ундирилган

Мажбурий ижро бюроси органлари ўз ваколати доирасида  вақтида тўланмаган солиқлар ундирувини ҳам амалга оширади. Бюронинг Қашқадарё вилоят бошқармаси органлари томонидан мазкур турдаги ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

Натижада, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган солиқ ундирувларига оид 377 млрд сўмлик қарздорликлар ундирилди.

Жумладан, жорий йилнинг 7 август куни қарздор “Минора қурилиш экспедиция” АЖнинг 37 та ижро ҳужжатлари бўйича Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 3 млрд сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Шунингдек, қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, қарздорларга тегишли 31 та 7,4 млрд сўмлик хатланган мол-мулклар электрон онлайн аукцион савдоларида сотилиб, солиқ идоралари ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Хусусан, “G’uzor Gazoil” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси аукцион савдосида 371,2 млнга сотилиб, сотувдан тушган пул маблағи жамятнинг солиқ қарзини қоплашга йўналтирилди.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда солиқ қарздорлигини ўз вақтида бартараф этилмаганлиги натижасида қарздорлардан хатлаб олинган 194 млрд сўмлик мулклар аукцион савдоларида турибди. Мисол учун, қарздор “Global commerce” хучусий корхонасининг 3 млрд 357 млнсўмга баҳоланган мулклари аукцион савдоларида ўз харидорларини кутиб турибди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: