Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Мексика давлати орқали Америкага юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Мексика давлати орқали Америкага юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди

14 авг 2023
2 684
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судлаган Х.Ж. фуқаро Ш.О.ни 15 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: