Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Ибрат фарзандлари" ўқув марказларига талабни пасайишига сабаб бўладими?

"Ибрат фарзандлари" ўқув марказларига талабни пасайишига сабаб бўладими?

19 авг 2023
1 333
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Youtube саҳифасида видеолари 13 миллиондан ортиқ кўрилган, 12 та хорижий тилларни ва битта ўзбек тилини ўргатувчи "Ибрат фарзандлари" лойиҳаси қисқа вақт ичида Ўзбекистонда энг яхши ривожланган лойиҳалардан бири бўлди. Бугун Қарши шаҳрида «Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди. Унда "Global Education", "Open web academy" ўқув марказлари асосчилари Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Улуғбек Султонов ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Улуғбек Султонов лойиҳа тақдимоти давомида сўзга чиқиб, мазкур лойиҳанинг асосий мақсадлари ҳамда вазифа ва ютуқлари ҳақида тўхталиб ўтди.

Nasafnews” янги лойиҳанинг ўқув марказларга таъсири ҳақида таълим фаоллари билан суҳбатлашди. “Global education” ўқув маркази директори Сардор Содиқов лойиҳа ҳақида шундай дейди: 

“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ўқув марказларга бўлган талабни оширади қайтанга. Нима учун?, бу лойиҳа нафақат инглиз тилини тарғиб қилади, балки, чет давлатга чиқиш, зиёли бўлишни тарғиб қиляпти. Мобил илова орқали инглиз тилини 100/100да ўрганиб бўлмайди. Бу бизнинг ўқув марказларга фойдали қайтанга. Келаётган болларнинг салоҳияти яхши бўлади. Умумтилларни тарғиб қилаётгани учун рекламаларимиз харажатлари тежалади.

«Ибрат фарзандлари" лойиҳаси тақдимотидан сўнг, “Ilm-у ziyoакадемияси, ўқув маркази, мактаби, коллежи ва “Қарши халқаро” университети асосчиси Учқун Рахмонов ҳам фикрларини билдирди.

"Лойиҳа зўр. Лекин барибир тил ўрганиш офлайнда ўзини оқлайди, деб ўйлайман. Ўқув марказларга унча таъсир ўтказмайди. Лекин ёши катталар ёки ўқув марказларга боролмайдиганлар учун жуда зўр платформа. Бироқ, ният қилдим, айнан шу лойиҳа орқали турк тилини ўрганишни", - деди Учқун Рахмонов.

Лойиҳа орқали 12 та хорижий тилларни қолаверса, ўзбек тилини ҳам ўрганиш мумкин. Шу сабабли Nasafnews.uz филолог Нуриддин Эгамов билан суҳбатлашди.

"Мени жуда қувонтиргани - лойиҳадаги "Ўзбек тилидан саводхонлик курслари" бўлди. Бу сабоқларнинг  ижтимоий тармоқларда айнан шу йўналишдаги фаолияти билан танилган профессионал муҳаррир Ориф Толиб томонидан олиб борилаётгани нур устига нур бўлибди. Менимча, хорижий тилни ўрганишга жазм қилган одам энг аввало ОНА ТИЛИни пухта билиши шарт. Бошқа курсларга мана шу "дарвоза"дан ўтиб бориш керак...

Келгусида бу лойиҳада копирайтерлик (матн ёзиб, пул топиш) йўналишида ҳам курсларни кутиб қоламан.", - дейди филолог ва муҳаррир Нуриддин Эгамов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: