Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “300 нафардан ортиқ болаларга уст-бош, 8 нафар боланинг хатна ва ёш оиланинг никоҳ тўйи байрам тантаналари билан нишонланди. Хизматда Шоҳруҳхон ва Шоира Отабековалар” – Миришкорда мустақиллик куни нишонланди.
“300 нафардан ортиқ болаларга уст-бош, 8 нафар боланинг хатна ва ёш оиланинг никоҳ тўйи байрам тантаналари билан нишонланди. Хизматда Шоҳруҳхон ва Шоира Отабековалар” – Миришкорда мустақиллик куни нишонланди.
27 авг 2023
680
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Миришкор тумани марказида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан байрам тантаналари кенг нишонланди.
Дастлаб, Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов ташаббуси билан сектор раҳбарлари ва ташаббускор ҳомийлар томонидан 300 нафардан ортиқ эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига янги ўқув йили учун мактаб формалари ҳамда ўқув қуроллари олиб берилиб, концерт дастури ташкил этилди.
Шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосарлари чекка маҳаллалардаги эҳтиёжманд оила фарзандлари ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат ва мактаб формаларини топширишди.
Шунда сўнг, туман марказидаги марказий спорт ўйингоҳида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида байрам тантаналари бўлиб ўтди.
Давлат мадҳияси садолари янграгач, Миришкор тумани ҳокими Файзулло Ғуломов сўзга чиқиб, туман аҳлини истиқлол тантанаси билан муборак бод этди.
“Бу йилги байрам “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!”, деган эзгу ғоя асосида нишонланиши замирида ҳам юртдошларимизнинг Ватанимизга бўлган юксак меҳри ва чексиз фахру ифтихори мужассамдир”, деган туман ҳокими.
Туман ҳокимлиги ташаббускор ҳомийлар билан хайрли ишларга қўл уриб, кўплаб оилалар қалбига бир олам қувонч улашди. Тадбир доирасида 8 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини суннат тўйлари қилиб берилиб, уларга ҳоким совғалари топширилди.
Шунингдек, янги турмуш қураётган оиланинг никоҳ тўйи қилиб берилди.
Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишланган тадбирнинг концерт дастури юлдузларга бой бўлди.
Миллатлараро тотувликни ўзида мужассам этган туркман ва араб миллий фольклорлари, болалар миллий рақс гуруҳлари ва спорт мактабининг чемпион ёшлари иштирокидаги саҳна тадбирга ўзгача кўрк бағишлаган бўлса, таниқли юлдуз Шоҳруҳхон, Шоира Отабекова, Ойбек Қувватов ва бошловчи Аҳрор Қўшматовларнинг кўриниш бериши миришкорликларга аъло кайфият улашди.
Байрам тантаналари ажойиб мушакбозлик билан якунланди.