Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Энг нуфузли, энг обрўли касб эгалари – устоз ва мураббийлар эъзозда

Энг нуфузли, энг обрўли касб эгалари – устоз ва мураббийлар эъзозда

01 окт 2023
790
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан туманимизнинг “Диёрбек” кошоналар саройида тантанали тадбир ташкил этилди.

Тантанали тадбирда Чироқчи тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими Файзулла Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳа ходимларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Юртимизда таълим-тарбия масаласига комплекс ёндашган ҳолда боғча, мактаб таълими билан бирга олий таълим тизимини ҳам узвий ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Соҳада эришилаётган барча ютуқлар фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати эвазига кундан-кун ортиб бораётгани қайд этилди ва бир гуруҳ соҳа ходимлари тақдирланди.

Сўнгра санъат усталари томонидан устозларни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради. Байрам тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилиб, Ватанимиз эртаси бўлмиш ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: