Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Эски хотира, мушакбозлик, таниқли санъаткорлар ва бўш жой қолмаган стадион” – Касбида “Устоз ва мураббийлар куни” концертга айланди

“Эски хотира, мушакбозлик, таниқли санъаткорлар ва бўш жой қолмаган стадион” – Касбида “Устоз ва мураббийлар куни” концертга айланди

27 сен 2023
710
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Касби тумани марказидаги спорт ўйингоҳида Мактабгача ва мактаб таълим бўлими томонидан туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрамини нишонлаш мақсадида тантанали концерт дастури ташкил этилди.
Тадбирни туман ҳокими ўринбосари Бекзод Эшонқулов ҳоким табриги билан очиб бериб, соҳада эришилаётган барча ютуқлар фидойи устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати эвазига кундан-кун ортиб бораётганини қайд этди.

Шундан сўнг, Касби тумани Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Асрор Суюнов сўзга чиқиб, Давлат раҳбарининг таълим соҳасидаги ислоҳотлари натижасида илм-фан соҳаси ходимлари учун муносиб шароитлар яратилиб, бу борадаги ишлар янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.
“Ёдингизда бўлса, авваллари бу вақтларда пахта далаларида бўлардик. Энди-чи?, Президентимиз Сиз азиз устоз ва мураббийлар обрў-эътиборини юксалтирди, таълим ва ўиқтувчилар масаласини доимо асосий вазифа сифатида кўрсатяпти. Биз эса, шу ишончни оқлаб, натижа кўрсатишимиз керак”, деди Асрор Суюнов.
Шундан сўнг, байрамона концерт тадбири кўтаринки руҳда ташкил этилиб, Ватанимиз эртаси бўлмиш ёшларга таълим-тарбия бераётган устоз ва мураббийларга юксак эҳтиром кўрсатилди.

Хонандалар Аслиддин Дўстов ва Севинч Исмоиловаларнинг мусиқий чиқишлари, ўйин-кулгу ва ажойиб мушакбозлик иштирокчилар кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбирдан фотолар:

 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: