Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Таълим сифати ва қишки мавсумга тайёргарлик ҳақида маълумот берилди

Таълим сифати ва қишки мавсумга тайёргарлик ҳақида маълумот берилди

08 окт 2023
670
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабида "Куз қиш мавсумига тайёргарлик ва сифатли таълимга эришиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар" мавзусида пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

Пресс-турда ОАВ вакиллари, журналист,  блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Маълумотларга кўра, Қарши туманида ҳозирги кунда жами 99 та (70 та умумтаълим мактаби, 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаби, 28 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари) таълим муассасалари фаолият юритиб келмоқда. 

"Тумандаги таълим ташкилотларида 2023-2024-йиллар куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш, иссиқлик билан меъёр талаблари даражасида таъминлаш мақсадида 6518 тонна (4562 тонна маҳаллий ва 1956 тонна импорт) кўмир ёқилғиси режалаштирилган бўлиб, шундан 4562 тонна махаллий кўмир ёқилғиси тумандаги марказлашган омборда жамғарилиб, таълим ташкилотларига етказиб берилмоқда", дейди туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А. Эшонқулов.

Таълимнинг навбатлилик коэффициенти камайтириш, таълимнинг сифатини ошириш мақсадида умумтаълим мактабларининг қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларида давлат бюджетидан жами 690 млн сўм маблағ йўналтирилган экан. Шундан маҳаллий бюджет маблағлари 140 млн сўмни ташкил этган. Натижада янги, 71-мактабда 660 ўқувчи ўрни яратилди. 

Пресс-турда соҳа вакиллари ўқувчилар учун мактабда яратилган шароитлар ва уларни касб-ҳунар, хорижий тилларни ўрганиш учун яратилган имкониятлар билан танишди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: