Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда аёллар ва чақалоқлар ерда ётгани ҳақидаги хабар рад этилди
Қашқадарёда аёллар ва чақалоқлар ерда ётгани ҳақидаги хабар рад этилди
12 окт 2023
900
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти перинатал марказида янги кўзи ёриган аёллар ва чақалоқлар ерда ётгани ҳақидаги маълумотлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати вазият масъуллар томонидан тезкор ўрганилганини маълум қилди.
"2023 йил 11 октябрь куни вилоят перинатал марказида 186 нафар ҳомиладор ва кўзи ёриган аёл мавжуд. 200 ўринга эга бўлган мазкур марказда шу куни суратда акс этган ҳолат асло кузатилмаган (суратнинг қачон ва қаерда олингани бўйича қўшимча ўрганишлар олиб борилмоқда). Аёллар ва чақалоқларнинг бирон нафари ҳам ерда ётмаган, ҳар бир аёлга зарур шароитлар яратилган", дейилади бошқарма муносабатида.
Маълум бўлишича, ҳомиладор ва туққан аёллар билан суҳбатлашилганда ҳам ушбу ҳолат тасдиқланмаган.