Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ичимлик сувида далани суғорган шахс 3 йилга қамалди
Ичимлик сувида далани суғорган шахс 3 йилга қамалди
19 окт 2023
1 280
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Жорий йилнинг 4 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Нишон туман судида шу туманнинг Балхияк қишлоғида яшовчи Ў.А га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Маълум бўлишича, 2010 йилда деҳқон хўжалиги ташкил этган бу фуқаро "Талимаржон-Муборак" магистрал қувурига д-76 мм лик қувур орқали ноқонуний уланиб, ичимлик сувидан экинларни суғориб келган.
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида унинг бу қилмиши фош бўлиб, жамиятга 282 716 280 сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Суд тўпланган ҳужжатлар ва томонларнинг кўрсатмаларини ўрганиб, Ў.А га 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади ва суд залидан қамоққа олинди.
Шунингдек ундан 282 716 280 сўм зарар ундириладиган бўлди.