Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Табиий газдан ноқонуний фойдаланувчилар аниқланди
Табиий газдан ноқонуний фойдаланувчилар аниқланди
27 окт 2023
1 020
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали “Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш” бўлими томонидан рейд тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тадбирлар давомида Қарши шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи Т. А. яшаш хонадонига ўрнатилган электрон ҳисоблагични ўзбошимчалик билан ечиб, тармоққа тўғридан-тўғри уланиб олгани аниқланди. Натижада 17 580 м3 газ талон-тарож қилиниб, 6 604 400 сўм зарар келтирилгани маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда, шу кўчада истиқомат қилувчи К. Р. ҳам “мен сендан камми” қабилада иш тутиб, юқоридаги қонунбузарликни такрорлаган. У 5 982 730 сўмлик газни талон-тарож қилган.
Қарши туманида яшовчи Ҳ. Қ. эса ўзи ва яқинлари ҳаётини хавф остига қўйиб, лойиҳада кўрсатилган талабларни қасддан бузиб, қўшимча ускуна ўрнатган ва у орқали газдан бемақсад фойдаланган.
Қонунбузарларга нисбатан далолатномалар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилинган.