Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Мажбурий тартибда туман ИИБга олиб келинган", - ИИО ходимлари ва фуқаро ўртасидаги ҳолат юзасидан маълумот берилди

"Мажбурий тартибда туман ИИБга олиб келинган", - ИИО ходимлари ва фуқаро ўртасидаги ҳолат юзасидан маълумот берилди

01 ноя 2023
3 950
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

ИИБ Ахборот хизмати маълум қилишича, 2023 йил 29 октябр куни “Чироқчи озиқ-овқат” МЧЖ дехқон бозорида Ш. М ҳамда Э.А  бозор худудида ноқонуний қурилиш қилганлиги ҳолати юзасидан ўзаро жанжаллашиб қолганлиги сабабли, МЧЖ раиси И.Ининг тумани ИИБга қилган мурожаати бўйича соат 13:50 ларда шу худудда хизмат ўтаётган ВИИБ ЖХХ ППХБ   ходимлари ҳамда туман ИИБ ЖХХ ХПБ профилактика инспектори, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари воқеа жойига етиб борган.

"Ички ишлар органи ходимлари томонидан фуқаролар М.Ш ҳамда А.Эларни туман ички ишлар бўлимига суриштирув ишларини олиб бориш учун боришлари лозимлиги тушунтирилган бўлишига қарамасдан, фуқаро А.Э ИИО ходимларинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ички ишлар бўлимига боришдан бош тортиб, ИИО ходимларига қаршилик кўрсатганлиги сабабли, мажбурий тартибда туман ИИБга олиб келинган, ходимлар томонидан фукароларга хеч кандай куч ишлатилмаган", дейилади ИИБ муносабатида. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: