Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарё 29 йил кутган “Қўғирчоқ театри” қурилиб, фойдаланишга топширилди

Қашқадарё 29 йил кутган “Қўғирчоқ театри” қурилиб, фойдаланишга топширилди

04 ноя 2023
1 980
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Лойиҳа қиймати 25 млрд сўм бўлган мазкур бинонинг очилиш маросимида Қашқадарё вилояти сектор раҳбарлари, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

"Қашқадарёда қўғирчоқ театри бундан 29 йил олдин, яъни 1994 йилда иш бошлаган эди. Театр жамоаси муқим иш ўрнига эга бўлмаган, ҳали вилоят театри ҳузурида, ҳали “Баркамол авлод” ижодиёт маркази ёнида фаолияти юритиб келган.  

Театр соҳаси вакилларининг машаққатли ва шарафли меҳнатлари, ёш авлод таълим-тарбиясидаги ғоят муҳим ва шарафли вазифаларини инобатга олган ҳолда, муҳтарам Президентимизнинг алоҳида эътиборлари билан мана шундай замонавий театр биноси қуриб битказилди", - деди Муротжон Азимов.

Тадбирдан фото лавҳалар:


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: