Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 14 нафар ёшлар "вилоят ҳокими стипендияси"га сазовор бўлди

14 нафар ёшлар "вилоят ҳокими стипендияси"га сазовор бўлди

10 ноя 2023
1 440
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Хабарингиз бор, вилоятимиздаги давлат ОТМлари талабалари учун 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб “Вилоят ҳокими стипендияси” жорий этилиб, мазкур стипендия ғолиблиги учун 442 нафар воҳамиз талаба-ёшлари ариза топширган ҳолда белгиланган низом талабларига асосан танловнинг биринчи босқичидан 32 нафар ёшлар вилоят босқичига саралаб олинди ва ишчи гуруҳи томонидан танловнинг 2-босқичи ўтказилиб, унда 14 нафар ғолиблар аниқланган эди.

Шу муносабат билан, Қарши давлат университетида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва талаба-ёшлар иштирокида учрашув ўтказилиб, унда сўзга чиққан вилоят раҳбари президентимизнинг таълим соҳасида олиб бораётган кенг ислоҳотлари ёшлар учун катта имкониятлар эшигини очаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди ва унинг натижаси ўлароқ “Вилоят ҳокими стипендияси” ғолибларини тантанали равишда тақдирлади.

Маълумот учун, ғолибларга жорий ўқув йилининг сентябрь ойидан июнь ойигача ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида қўшимча стипендия тўлаб борилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: