Муротжон Азимов IT соҳаси истиқболи учун 500 млн сўм маблағ ажратди

"Вилоятимизда илк бор халқаро UNICEF ташкилоти билан IT-Парк ҳамкорликда 12-ёшдан 18-ёшгача бўлган қизларни рақамли саводхонлик бўйича 3 ойлик бепул таълим дастури асосида ўқитиш лойиҳасини йўлга қўйди, лойиҳа доирасида 58 нафар, шундан 10 нафар имконияти чекланган хотин-қизлар IT саводхонлик курсларида таълим олиб, сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Бугунги тадбирдан фойдаланиб, лойиҳа доирасида таълим олган энг фаол 15 нафар қизларимизга, IT Марказларда ахборот технологияларини янада мукаммал ўрганишлари ва профессионал дастурлаш курсларини давом эттиришлари учун жами 30 млн сўмлик ваучерларни шахсан ўзим топширишни ният қилдим", - дейди Муротжон Азимов.
Шунингдек, вилояти ҳокими келгуси йил шу каби танлов ва истиқболли стартап лойиҳалар учун 500 млн сўм маблағ ажратилишини маълум қилди.




