"70, 50, 30 миллион сўм", - "Uzbekistan GTL" устоз ва мураббийларни тақдирлади
«UZBEKISTAN GTL» МЧЖ томонидан қаторасига иккинчи бор ўтказилган, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқлари учун бўлажак мутахассисларни етиштириб келаётган, хусусан, кўплаб иқтидорли талабаларга устозлик қилиб келаётган олий таълим ташкилотларининг ўқитувчиларини аниқлаш ва уларни муносиб равишда рағбатлантириш мақсадида жорий этилган “Энг фидойи устоз” танлови бу йил ҳам кўплаб жонкуяр устоз-мураббийларни кашф этиш имкониятини тақдим этди.
Танлов ғолибларини аниқлашда кўп босқичли сўровномаларга таянилди. Сўровномада иштирок этган олий таълим ташкилотларининг талабалари (5500 нафар), корхонанинг кадрлар заҳираси таркибига киритилган иқтидорли талабалар (133 нафар), ҳамда корхона ходимларининг (қарийб 500 нафар) танловда ғолиб бўлиш учун муносиб деб билган устозлари тўғрисида берган кўплаб турли фикр-мулоҳазалари таҳлил қилинди.
Сўровномада асосий эътибор илмий-педагог ходимларнинг касбий фаолияти ҳамда шахсий сифат ва фазилатларини аниқлашга қаратилди. Сўровнома респондентларидан ўз устозларининг таълим бериш услуби, дарс жараёнини самарали ташкил этиш, талаба-ўқитувчи муносабатлари, ҳалоллик принсипларига риоя қилиниши каби жиҳатлар бўйича фикр билдиришлари сўралди.
Бу йилги танлов доирасида, респондентлар томонидан 383 нафар ўқитувчиларнинг номзодлари таклиф этилди. Танлов комиссияси томонидан мазкур номзодлар тўғрисида тўпланган маълумотлар атрофлича таҳлил қилинган ҳолда, қуйидаги 13 нафар профессор-ўқитувчилар 2023-2024-ўқув йилида иккинчи бор “UZBEKISTAN GTL МЧЖ томонидан ўтказилаётган “Энг фидойи устоз II” танловининг ғолиблари сифатида эълон қилинадилар:
Танловнинг “I даражали соврини” соҳиблари:
Ахмедов Мирзаанвар Моҳиджонович - И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиалининг “Нефт, газ ва газ-конденсат конларини ишлатиш” кафедраси доценти.
Бўронов Фирдавсий Эшбўриевич – Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Нефт ва газ” факултети, “Технологик машина ва жиҳозлар” кафедраси мудири.
Авазов Юсуф Шодиевич – И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш” кафедраси профессори.
Умиров Нурбек Норбутаевич - Қарши давлат университетининг “Ноорганик кимё” кафедраси катта ўқитувчиси.
Шарипов Қахрамон Қандиёрович – Бухоро муҳандислик-технология институтининг “Нефт ва газ иши” кафедраси мудири.
Танловнинг “II даражали соврини” соҳиблари:
Холманов Ўткир Уктам ўғли – И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш” кафедраси катта ўқитувчиси.
Қодиров Хасан Иргашевич – Тошкент кимё-технология институтининг “Органик кимё ва оғир органик синтез технологияси” кафедраси мудири.
Ахмедова Озода Бахроновна – Бухоро муҳандислик-технология институтининг “Нефтни қайта ишлаш технологияси” кафедраси катта ўқитувчиси.
Азаматов Ўткирбек Рашидович – Тошкент кимё-технология институтининг “Нефт ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси” кафедраси катта ўқитувчиси.
Неъматов Хусан Ибодуллаевич – Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг “Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси” кафедраси мудири.
Танловнинг “III даражали соврини” соҳиблари:
Тсуканов Максим Николаевич – Бухоро муҳандислик-технология институтининг “Нефтни қайта ишлаш технологияси” кафедрасида ассистент.
Абдураҳимов Илҳом Эшбоевич - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт инситути “Технологик машина ва жиҳозлар” кафедраси катта ўқитувчиси.
Абдурахимова Азиза Уразалиевна – Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали декани.
"УзГТЛ эътирофи" номинацияси совриндорлари:
Шаймарданова Моҳичеҳра Алмардановна – Термиз муҳандислик-технология институтининг “Кимёвий технология” кафедраси катта ўқитувчиси.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши давлат университети томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қабул жараёнлари ҳақида муҳим маълумотлар айтилди
Университетда 9 та янги таълим йўналишлари очилди.