Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Хитой тиббиёти, кўп қаватли уйлар, Хитой технология коллежи - хитойликлар йирик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
Хитой тиббиёти, кўп қаватли уйлар, Хитой технология коллежи - хитойликлар йирик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
24 ноя 2023
760
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов Ғузор туманида бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган хитойлик инвесторлар билан учрашди. Туманда лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича туман ҳокими Бекзод Суюнов ҳам инвесторлар билан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисоботини тақдим этди.
Таъкидланишича, 10 дан ортиқ лойиҳаларни ўз ичига олган илғор саноат парки қурилиш лойиҳасининг биринчи босқичи 15 гектар майдонда амалга оширилади. Ушбу лойиҳалар орқали туманда яна 2700 та янги иш ўринлари яратилади.
Биргина, тут баргидан гипогликемик озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 2000 та иш ўринлари яратилади.
Бундан ташқари, инвесторлар ипакни қайта ишлаш, сунъий мармар маҳсулотлари ишлаб чиқариш, замонавий кўп қаватли уй-жой қуриш, қуёш фотоэлектр станциясини барпо этиш, халқаро савдо импорт ва экспорт корпорацияси (HUB), замонавий Хитой тиббиёти фан ва технологиялари тадқиқот институти ҳамда Хитой технология коллежи филиалларини очишни режалаштирган.
Учрашувда томонлар ушбу истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қилиниши керак бўлган масалаларни муҳокама қилиб олишди.