Қашқадарёда иш вақтида базм уюштирган шифокорлар жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлагани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.
Мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ушбу воқеа Ғузор тумани тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари билан юз бергани аниқланган.
"Ғузор тумани тез тиббий ёрдам станцияси бўлим мудири, бош ҳамшираси ва икки нафар навбатчи ҳамшираларига нисбатан Меҳнат кодексининг тегишли моддаларига асосан интизомий жазо чоралари қўлланилган", - дейилади расмий муносабатда.
Вилоят ССБ матбуот хизмати меҳнат кодексининг айнан қайси моддаларига кўра жазо чоралари кўрилганлигини очиқламаган.
Ўхшаш янгиликлар:
Ғузорда 50 ёшли ишчи иш вақтида ток уриши оқибатида вафот этди
Марҳум юқори кучланиш остида қолган.