Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи жарима олди
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Маълум қилинишича, Қашқадарёда 9 та оилавий шифокор пунктидан бирортаси ташкил этилмаган. Оилавий янги поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш борасида Қашқадарё вилоятида сусткашликка йўл қўйилган, деб хабар берган Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Тешаевга ўртача ойлик иш ҳақидан 30 фоиз жарима, Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Гаппаров, Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д.Шаймардонов ва Республика тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё вилояти филиали раҳбари А.Алиевга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўзгарди. Собиқ раҳбар қаерда?
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қашқадарё вилоят 1-сон асаб-руҳий касалликлар диспансери раҳбари ўзгарди
Шунингдек, вилоятдаги 2 та тиббиёт марказига ҳам янги раҳбарлар тайинланди.