Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Янги кун - янги қиёфа - янгича ҳаёт” – Президент ташаббуси тоғайтемирликлар ҳаётида туб бурилиш ясади

“Янги кун - янги қиёфа - янгича ҳаёт” – Президент ташаббуси тоғайтемирликлар ҳаётида туб бурилиш ясади

06 дек 2023
880
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Шавкат Мирзиёев Президент вазифасига киришган илк ондан бошлаб, аҳолига муносиб шароит яратиш, эътибордан четда қолган ҳудудлар инфратузилмаларини янгилаш, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу мақсадни амалга оширишга асосий эътиборни қаратди. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ҳамда қатор Давлат дастурлари бунга яққол мисол.

Қаерга бормасин, “Ҳар бир инсонга муносиб шароит яратиш мақсадимиз ва бурчимиз” дея масъуллар олдидаги вазифаларни эслатади Давлат раҳбари.

Жорий йилда ҳам Президент ташаббуси билан “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича жами 70 та, хусусан Қашқадарёдаги 4 та “қизил” тоифадаги маҳаллаларда уйма-уй хатловлар ўтказилиб, натижалари асосида ҳар бир ҳудуд кесимида муаммоларни бартараф этиш бўйича “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва ишлар бошлаб юборилди.

Хусусан, Деҳқонобод тумани “Тоғайтемир” маҳалласида аҳолига сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида 197 дона янги (столба) темир бетон устунлар, 8,4 км электр линиялари янгидан қурилиб, 2 дона янги 160 кВА трансформаторлар ўрнатилди.

Шунингдек, маҳаллада бир қатор янги объектлар ташкил этилди.

Жумладан, янги маҳалла биноси, китобсеварлар учун янги кутубхона, тикувчилик цехи, савдо ва гўшт дўконлари, сартарошхона ҳамда гўзаллик салони.

Қолаверса, аҳоли ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 150 м3 ичимлик сув сақлаш ҳовузи қурилди.

- 20 км тупроқ йўллар шағаллаштирилди.

- 12 та янги хонадонларга газ баллонлар тарқатилди.

- 34 дона тунги чироқ ўрнатилди.

- Ҳудудда жойлашган “Ҳазрати Шер Худо” қабристонида зиёратчилар учун қулайлик яратиш мақсадида йўлаклар яратилиб, кириш қисмига зинапоялар қурилди. 

- Спорт майдончалари қурилди.

- 5-сонли мактаб иссиқлик тизими янгиланди.

- “Workaut” майдончаси қурилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: