Президент ташаббуси билан “Олтин бошоқ”да илк маҳалла биноси қурилиб, 29 йилдан сўнг мактаб таъмирланди
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» дастури асосида Қашқадарё вилоятидаги туманларнинг 4 та маҳалласида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳудудларнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш ва уларни обод манзилга айлантириш мақсадида кенг кўламли ишлар бошланди.
Хусусан, Миришкор туманидан танлаб олинган «Олтин бошоқ» маҳалласида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Ушбу маҳалладаги 512 та хонадонда 2446 нафар фуқаро истиқомат қилади.
Эътиборли томони шу кунга қадар маҳалла фуқаролар йиғини биноси мавжуд бўлмаган. Мазкур дастур доирасида «Маҳалла еттилиги» фаолиятига мослаштирилган маҳалла биноси янгидан қурилди. Ушбу бинода муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш мақсадида қуёш панеллари ўрнатилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси балансида бўлган, 2005-2015 йилларда «Янги Жейнов» ҚВПси сифатида фойдаланиб келинган бино дастур асосида жорий таъмирланиб, янги қиёфага келтирилди. Миришкор тумани ТБ «Жейнов» шифохонасига қарашли «Олтин бошоқ» оилавий шифокорлик пункти сифатида фойдаланишга топшириладиган бўлди.
Фойдаланишга топширилгач, 2400 нафардан ортиқ фуқарога тиббий хизмат кўрсатади.
Қолаверса, 1994 йилда ташкил этилган 27-сонли 120 ўринли умумтаълим мактаби биноси атрофи девор билан ўралиб, бинонинг ички 11 та хоналари жорий таъмирланди. Шунингдек, мактабдаги иссиқлик тизими қайта тикланди.
Маҳалладаги 10,5 км ички хўжалик автомобиль йўллари таъмирланиши белгиланган бўлиб, шундан 5 км қисмига тош-шағал ётқизилди. 1,3 км пиёдалар йўлакчаси ташкил этилди.
Шу билан бирга 50 дона қуёшдан қувват олувчи тунги чироқлар, 185 дона темир-бетон устунлар ўрнатилди ва 5 минг метр янги линиялар тортилди. 2 та янги трансформатор ўрнатилди. 3 та трансформатор таъмирланди.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» мезонлари жорий этилаётган маҳалладаги 3 га майдонда янги «Ички ишлар бўлими боғи» барпо этилиб, 4 мингдан ортиқ турли хил мевали ва манзарали дарахтлар экилди.
Маҳаллада бугунга қадар йўловчи кутиш бекати мавжуд бўлмаган. Дастур доирасида савдо дўкони ва йўловчи кутиш қисмини ўз ичига олган янги бекат қурилди. Савдо дўконида тадбиркор томонидан 4 та иш ўрни яратилди.
Шунингдек, «Олтин бошоқ» ҳудудидаги 1 км сув хўжалиги каналларини бетонлаш ишлари бошланди.
«Олтин бошоқ» маҳалласи ҳудудига кириш қисмига замонавий кўринишдаги стелла ўрнатилиб, теварак атрофда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Дастур доирасида аҳолида бандлиги масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, маҳаллада бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил этилиб, 30 дан ортиқ фуқаро доимий ва мавсумий ишларга жойлаштирилди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида имтиёзли кредит ҳисобидан янги тикув цехи ташкил этилиб, 4 та янги иш ўрни яратилади. Айни вақтда 4 нафар «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар касбга ўқитилмоқда. Яна бир фуқаро тавсия асосида имтиёзли кредит олиб янги нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цех ташкил этмоқда.
Маҳалладаги ёшларни спорт ва жисмоний тарбияга жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида «Ворк-оут» майдончаси ва сунъий қопламали мини футбол ўйингоҳи ташкил этилди
Қолаверса, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмаси, ҳамкор ташкилотларнинг тиббий бўлинмалари малакали мутахассислари ҳамкорлигида доимий тиббий кўриклар ўтказилиб келинмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Шавкат Мирзиёев Касби туманидaги маҳалла шароитларини кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев Касби туманидаги "Қамаши" маҳалласида бўлди.