Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муротжон Азимов Чироқчида мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари билан учрашди

Муротжон Азимов Чироқчида мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозлари билан учрашди

15 дек 2023
570
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Чироқчида бир қатор ижтимоий объектларни очилиш маросимида иштирок этди.

Туманнинг "Қизилчовра" маҳалласида 180 ўринли 42-сонли умумий ўрта таълим мактабининг замонавий барча қулайликларга эга янги биноси фойдаланишга топширилди. Мактаб ўқувчилари билан учрашган Муротжон Азимов, олис ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчиларга қулай шароит яратиб бериш кераклигини таъкидлади.

Замон талаблари асосида мукаммал таъмирдан чиққан умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Мактаб янгича қиёфага келтирилиб, фасад қисмидан тортиб, ички, коммунал ва иссиқлик тизимларигача батамом замонавий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, "Буронжўз " маҳалласида жойлашган 90 ўринга мўлжалланган 16-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг замонавий усулда қурилган биноси фойдаланишга топширилди.

Чироқчининг замонавий аҳоли яшаш манзилларидан бири бўлаётган "Чоршанба" маҳалласи Бахористон қишлоғида 330 ўринли 32-сонли умумий ўрта таълим мактабининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирдан фото лавҳалар:

 

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: