Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » 17 нафар шахс асоссиз равишда фермер хўжалиги ходимлари сифатида қайд этилганлиги аниқланди
17 нафар шахс асоссиз равишда фермер хўжалиги ходимлари сифатида қайд этилганлиги аниқланди
24 дек 2023
850
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарёда фаолият юритувчи “Сайёра” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалигида меҳнат шартномаси асосида 1 нафар ишчи ишлашини, бироқ ҳозирги кунда ушбу фермер хўжалигида 17 нафар шахс ишчи сифатида “Ягона миллий меҳнат тизими”га киритилганлигидан норози бўлиб, хўжалик раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида, фермер хўжалиги раҳбари тизимга ишчи сифатида киритилган 17 нафар шахсларни умуман танимаслиги, бу шахсларни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқармаганлиги маълум бўлди.