Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда солиқ инспекцияси корхонага алоқаси йўқ фуқарони жавобгарликка тортди

Қашқадарёда солиқ инспекцияси корхонага алоқаси йўқ фуқарони жавобгарликка тортди

28 дек 2023
1 190
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бизнес омбудсман девони томонидан Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро И.Э нинг солиқ органи ходимлари ҳаракатидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганилган, бу ҳақда девон етакчи инспектори Исмоил Сайитов Nasafnews.uz'га маълум қилди.

Ўрганишда, “Мерганча” хусусий корхонаси тўғрисида статистика идорасининг расмий маълумотига кўра, раҳбари Г.Х., таъсисчиси С.Э. эканлиги, шундай бўлсада, солиқ органи томонидан мазкур корхонага умуман алоқаси бўлмаган мурожаатчининг акаси Ш.Э. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддаси 2-қисмига асосан жавобгарликка тортилган. 

Шу сабабли, Бизнес омбудсман девонининг қонуний талаблари асосида солиқ органининг Ш.Эга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори бекор қилинди.

Бундан ташқари, мазкур ҳолатларга йўл қўйган Деҳқонобод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари С.Мга “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: