Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Сохта қарздорлик сабабли экспорт қилувчи корхона фаолияти вақтинча тўхтади

Сохта қарздорлик сабабли экспорт қилувчи корхона фаолияти вақтинча тўхтади

06 ноя 2023
1 250
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

nasafnews.uz'га маълум қилишларича, Бизнес-омбудсман девонига Муборак туманида фаолият юритувчи “Фаровон” МЧЖ (тадбиркорлик субъектининг номи ўзгартирилган) солиқ органлари томонидан асоссиз қарздорлик юзага келтирилганидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Аниқланишича, Муборак туман солиқ инспекцияси мансабдор шахслари томонидан 2019 йил 26 декабрда МЧЖга асоссиз тарзда қўшилган қиймат солиғидан 414 679 732 сўм қарздорлик юзага келтирилган. 

Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси томонидан 2023 йил 27 январда Қашқадарё вилоят солиқ бошқармаси томонидан эса юзага келган асоссиз қарздорликни тўлаш лозимлиги тўғрисида МЧЖга 22667856-сон талабнома юборилган. 

Шунингдек қарздорлик сабабли, МЧЖнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати жорий йил 3 февралдан тўхтатилган. Шунингдек, 2023 йил 11 февралда МЧЖга тегишли кўчмас мулкка нисбатан таъқиқ қўйилган. 

МЧЖнинг ушбу ҳолат юзасидан бир қанча ваколатли давлат органлари ва ташкилотларига йўллаган мурожаати эътиборсиз қолган. Натижада, 12 та доимий иш ўрнига эга ҳамда йилига ўртача 500 минг АҚШ доллари экспорт қилувчи корхонанининг фаолияти вақтинча тўхтаб қолган. 

МЧЖнинг мурожаати Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси томонидан ўрганилган вақтда асоссиз қарздорлик фоиз ҳисобланганлиги сабабли 633 619 055 сўмни ташкил қилган.

Ушбу қонун бузилиш ҳолати юзасидан Бизнес-омбудсман томонидан Қарши туманлараро маъмурий судига МЧЖ манфаатида ариза киритилди. 

Қарши туманлараро маъмурий судининг 2023 йил 21 авгусдаги ҳал қилув қарори билан ариза қаноатлантирилиб, солиқ органи мансабдор шахсларига зиммасига МЧЖга нисбатан асоссиз ҳисобланган солиқ суммасини ҳисобдан чиқариш мажбурияти юкланди. 

Қашқадарё вилоят маъмурий судининг жорий йил 17 октябрдаги қарори билан солиқ органининг апелляция шикояти рад қилиниб, биринчи инстанция судининг қарори ўз кучида қолдирилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: