Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » АИ-80 бензин 6800 сўмдан сотилаётгани бўйича изоҳ берилди

АИ-80 бензин 6800 сўмдан сотилаётгани бўйича изоҳ берилди

03 янв 2024
350
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

"Ўзбекнефтгаз"га қарашли АЁҚШларда АИ-80 бензини 6800 сўмдан сотила бошлади. "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот котиби маълум қилишича, бензин нархи ошмаган, фақатгина АИ-80 бензини учун қўлланилган солиқ имтиёзи даври тугаган.

"Солиқ имтиёзи даврида "Ўзбекнефтгаз" АЁҚШларида бензин 6050 сўмдан сотилди, лекин бошқа хусусий шaхобчаларда 8400 гача нархда сотилди. Давлат берган имтиёздан фақат хусусий "заправкалар" фойда кўрди. Давлат бюджети эса 1,2 трлн сўм зарар кўрди. Давлат мана шу зарарни қоплаш, қолаверса эркин бозор тамойилларини қўллаш мақсадида, имтиёзли даврни узайтирмади", — дейди "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот котиби Мўмин Ибодов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: