Ичимлик суви билан экин майдонларини суғориб келган
"Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ва Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш вилоят ҳудудий инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида тумандаги "Бўронжиз" МФЙ ҳудудида жойлашган "С." фермер хўжалиги раҳбари Ж.Қ. шу ердан ўтувчи "Яккабоғ-Муборак" магистрал ичимлик суви қувурига 2 та 50 мм сиғимли қувурлар орқали яширинча уланиб, дала майдонини тоза ичимлик суви билан суғориб келганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қонунбузилиш ҳолати юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этиш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"
Шунингдек, Президент электр энергияси, газ муаммосига ҳам тўхталди.