Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда ўқитувчиларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида янги лойиҳа ўтказилди

Қашқадарёда ўқитувчиларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида янги лойиҳа ўтказилди

13 янв 2024
1 010
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Тожиев томонидан "Чет тилларини фаол ўрганамиз" лойиҳаси ва унинг барча ҳудудларни қамраб олингани ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти бўйича жами 4997 нафар чет тили ўқитувчилари бор. Шундан 2237 нафарида (45%) миллий ёки халқаро даражадаги сертификатлар (Б2, С1) мавжуд.

Вилоятдаги чет тили устозларини фаолиятини амалий методик жиҳатдан қўллаб қувватлаш ҳамда миллий ва халқаро даражадаги имтиҳонлар олдидан синов тестларини барча туман-шаҳар кесимида ташкил этилгани иштирокчи ўқитувчилар учун имконият яратади.

Пресс-тур давомида вилоят ММТ бошқармасининг "Таълим йили" юқори даражада бошлангани йил давомида таълим сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора тадбирлар, хусусан ўқитувчи-педагогларнинг малакасини ошириш, ўқувчи-ёшларнинг қизиқишларини ҳисобга олиб табиий, аниқ, гуманитар, чет тиллари, IT ва STEAM фанларини чуқур ўқитиш уларнинг халқаро танлов ва олимпиадаларда мувафаққиятли иштирокини таъминлаш ва бошқа мавзулар ҳақида ахборотлар эшиттирилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: