Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Косон тумани ҳокими фермерлар билан боғлиқ қарорга изоҳ берди

Косон тумани ҳокими фермерлар билан боғлиқ қарорга изоҳ берди

25 янв 2024
2 500
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Пресс тур иштирокчиларига Шайх Қусам ота зиёратгоҳида амалга оширилаётган ишлар таништирилди. Шундан кейин саховатли тадбиркорлар томонидан кам таъминланган оилалар учун қуриб берилган уй-жойларга борилиб, бу ерда яшаётган фуқаролар билан мулоқот қилинди.

Шунингдек, туманнинг тартибсиз бозорида масъул ходимлари иштирокида рейд тадбири ўтказилди. Савдогарлар бозорнинг кўча қисмида, аҳоли ҳаракатланувчи йўлларда жойлашиб олган. Истеъмол учун сотилаётган маҳсулотлар, инфекциядан сақлаш учун санитария қоидаларига риоя этилмаган ҳолда харидорга етказилмоқда.

Маълум бўлишича, бозор ичкарисида расталар бўш. Савдогарлар эса чек пулини тўлашдан бўйин товлаб, ташқарида, йўл ёқасида савдо қилмоқда. Бу борада уларга берилган огоҳлантириш ҳам таъсир қилмаган.

Шунингдек, туман ҳокими Асрол Бойкараев иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида блогер, журналистлар томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган фермерлар билан боғлиқ қарор бўйича туман ҳокимидан расмий изоҳ олинди.

"Аризасини ёзиб, почтадан юборган, аслида мени айбим. Мен кўриб, қўл қўйишим керак эди. Иш жараёни тезлашсин деганда, депутатлар кенгаши мутахассисига ёздирганда, ўзи ўқимаган. Юрист ўзи билади-ку, ерни қайтариб олиш мумкин эмаслигини. Манашу фермерни ўрганиб чиқилиб, ерини қолиш қолмаслиги иқтисодий суд орқали кўриб чиқилиб, хулоса берилсин, деб ёзилиши керак эди.

Улар фамилияни қўйганда, туман кенгаши қарори шу ерни олинсин, деб ёзган", - деди Асрол Бойкараев.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: