Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Каналларни бетонлаштиришда янги технологиядан фойдаланиш режалаштирилмоқда
Каналларни бетонлаштиришда янги технологиядан фойдаланиш режалаштирилмоқда
01 фев 2024
690
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ирригация тармоқларини бетонлаштириш ва таъмирлашда янги турдаги маҳсулот бўлган геосинтетик бетонли композит материаллардан фойдаланишни таклиф этаётган Буюк Британиянинг «United Concrete Canvas» компанияси ҳаммуассиси Иэн Вудкок билан учрашди.
Компания маҳсулоти сув ўтказмайдиган LLDPE мембрана, ультрабинафша нурларига чидамли ташқи сирт, юқори зичликдаги чокли композит материал, енгил ва мустаҳкам бетон қоришмадан фойдаланилган бўлиб, уни ариқ ва каналларга ўрнатиш ҳам кўп вақт талаб этмайди.
Томонлар мулоқот давомида ушбу лойиҳани воҳамизда амалга оширишни аввал тайёр маҳсулотдан фойдаланиш ва тез орада ишлаб чиқаришни ҳам шу ерда амалга ошириш бўйича кенгайтирилган музокараларни ўтказишга келишиб олишди.