Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Кўкдала туманида 1,2 млрд сўм кредит маблағини нақдлаштириб олган МЧЖ раҳбари аниқланди
Кўкдала туманида 1,2 млрд сўм кредит маблағини нақдлаштириб олган МЧЖ раҳбари аниқланди
05 мар 2024
860
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.F.” МЧЖ раҳбари Х.Х. иш юритувчиси А.Я. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган қурилиш моллари ва темир-бетон маҳсулотларини сотиб олмасдан ушбу маблағларнинг 1,2 млрд сўмини “U.Q.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.