Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Муборак тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғига суд ҳукм ўқиди
Муборак тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғига суд ҳукм ўқиди
28 мар 2024
4 750
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
2024 йил 5 март куни Жиноят ишлари бўйича Косон туман судида И.У, J.Э, О.Ч ва бошқаларга оид 1-1812-2301/132-сонли жиноят иши кўрилган. Ҳукмга мувофиқ, Муборак тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи И.У Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 207-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
И.Уга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 207-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 45-моддасига асосан давлат органи ёки давлат иштирокидаги ташкилотларда моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан 1 йил муддатга маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган ва бошқа шахсларга ҳам тегишли тартибда жазо тайинланган.
Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуотхизмати Ж. Рустамовдан изоҳ олинди. Матбуот хизмати маълум қилишича, 2024-йил 5 март куни Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг ҳукми ва тегишли ҳужжатлар билан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига хат билан билан йўналтирилган.
Шунингдек, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи И.У билан суҳбатда ҳукм нотўғри бўлганлигини билдириб, Қашқадарё вилоят суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига аппеляция берганини маълум қилди.