Қашқадарёда ЙҲХБ командири ўринбосари ЙТҲ содир этди 18 апр 2024 2 610 ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ командири ўринбосари бошқарувидаги машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.Маълум бўлишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ командири ўринбосари Ш.С. бошқарувида бўлган “Ласетти-2” машинаси Яккабоғ тумани “Оқтош” МФЙ ҳудудидан 4Р-84 Чироқчи – Яккабоғ – Шўрбозор автомобил йўли ва Яккабоғ – Сандал автомобил йўли кесишган чорраҳада фуқаро Э.О.га тегишли “Нексия-2” билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.Ҳодиса жойи Яккабоғ тумани прокуратураси терговчиси томонидан кўздан кечирилиб, судга оид автотехника ҳамда баҳолаш экспертизаси тайинланган. «Улашинг» Ўхшаш янгиликлар: Яккабоғда «Ласетти» ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган велосипедчини уриб кетди Қарши туманида содир бўлган ЙТҲда бир нечта фуқаролар вафот этган. Қашқадарё ИИБ ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди Яккабоғда "Ваз 2101" темир йўлдаги темир тўсиққа урилиб, мажағланиб кетди Яккабоғда ҳоким ўринбосари фуқаро билан ярим тунда жанжал қилди Яккабоғда Камазга урилган "Спарк" ёниб кетди