Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Кўкдала тумани солиқ инспекцияси бошлиғи янги лавозимга тайинланди

Кўкдала тумани солиқ инспекцияси бошлиғи янги лавозимга тайинланди

07 май 2024
5 310
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Муҳаммадиев Фахриддин Жалолович - Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ф.Мухаммадиев Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Банк-молия академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Кўкдала тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тайинлов муносабати билан ўтказилган йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев ва вилоят ҳокими Муротжон Азимовлар иштирок этиб, бошқарма олдида турган масалалар, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишга доир қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан фикрларини билдиришди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: