Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Кўкдалада юк машинаси уриб юборган ўқувчи ҳалок бўлди

Кўкдалада юк машинаси уриб юборган ўқувчи ҳалок бўлди

23 май 2024
1 870
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида юк машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчини уриб юборди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 15 май куни содир бўлган.

Камаз юк машинаси Самарқанд-Ғузор автомобил йўлидан ҳаракатланаётиб Кўкдала туманида жойлашган 37-мактаб олдидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда ўқувчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Маълум бўлишича, ҳодиса юзасидан Кўкдала туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: