Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ўзбекистонда илк бор кибер спортнинг "counter strike" тури бўйича "вилоят ҳокими кубоги" ўтказилди
Ўзбекистонда илк бор кибер спортнинг "counter strike" тури бўйича "вилоят ҳокими кубоги" ўтказилди
23 июн 2024
830
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Ёшлар ўртасида киберспортни ривожлантириш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги учун Киберспорт мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада 800 дан ортиқ ёшлар иштирок этиш истагини билдириб 21-22 июнь кунлари Қарши шаҳрида ғолиблик учун беллашдилар. Муросасиз баҳсларга бой кечган мусобақада ғолиб бўлган ёшлар бугун Ёшлар маркази биноси олдида тақдирландилар. Тақдирлаш маросимида Вилоят ҳокимлиги масъул ходими Суҳроб Саидов, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ҳамда мусобақани ташкил этишда яқиндан ҳамкорлик қилган Nasafnews.uz сайти асосчиси иштирок этиб, ғолиб бўлган ёшларни тақдирладилар. Икки кун давомида муросасиз баҳсларга бой кечган мусобақа ғолиблари тақдирланди. Мусобақанинг якуний натижаларига кора: 1-ўрин Самарқанд вилояти жамоаси; 2-ўрин Тошкент шаҳри жамоаси; 3-ўрин Қашқадарё вилояти жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақирландилар. Маълумот учун, ушбу мусобақа вилоятимизда илк бор вилоят ҳокимлиги, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Nasafnews.uz сайти билан ҳамкорликда ташкил этилди. Мусобақадан кўзланган асосий мақсад ёшлар ўртасида киберспортни оммалаштириш, янги истеъдод эгаларини кашф этиш ҳамда улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириб, муносиб рағбатлантиришдир.