Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилди

05 июл 2024
5 170
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Маълум бўлишича, Солиқ қўмитаси Раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида, кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтган.  

Мажлисда марказий аппарат ҳамда ҳудудий солиқ бошқармалари ва инспекция бошлиқлари, маҳаллалар, шунингдек корхоналарга бириктирилган ходимлар (видеоконференцалоқа орқали) иштирок этган. 

Йиғилишда жорий йилнинг I ярим йиллигида бюджетга 85,8 трлн сўм миқдорида солиқ тушумлари таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 %га, ҳудудларда 24,4 %га, туманларда 37 %га ўсганлиги қайд эилди. Мол-мулк солиғи тушумлари 37,6 %, ер солиғи 31,2 %, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 21%, АОС 19 % ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 18 %га ўсди. 

Ҳудудларда фойда солиғи тушуми 32,3 % ва ҚҚС 20,6 %га ўсди. Пенсия жамғармасига 23,1 трлн сўм туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 трлн сўмга (16%) ошган. 

Шу билан бирга, айрим ҳудудлар ва соҳаларда июн ойи якунларига кўра, “ДСБ маъмурчилиги” дастури асосида “корхонабай” ишлаш тизими самарадорлик кўрсаткичи паст бўлганлиги танқид остига олинди. Масалан, Жиззахда 54,8 балл, Қашқадарёда 57,1 балл, Навоийда 58,2 балл, Андижонда 58,7 балл ва Сирдарёда 59 бални ташкил этган. 

Шундан сўнг, хизмат вазифасини бажариш ва солиқ маъмурчилигини таъминлашда жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар фаолияти жиддий танқид қилиниб, ташкилий масалалар кўриб чиқилди. 

Жумладан, берилган огоҳлантиришлар, профилактик суҳбатлар, кўрилган интизомий чоралардан хулоса чиқармасдан хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган Қашқадарё (Ражабов Шуҳрат), Андижон, Фарғона вилояти солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда 25 нафар масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. 

Шунингдек, 150 нафарга яқин ходимга интизомий чоралар белгиланди 15 нафар ходимнинг унвони 1 поғонага пасайтирилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: