Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда сохта ДХХ ходими ушланди

Қашқадарёда сохта ДХХ ходими ушланди

07 июл 2024
1 520
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қарши туманида яшовчи фуқаро М.М. ўзини хизмат ходими сифатида таништириб, алдов йўли билан фуқаронинг “Тико” автомашинаси ҳужжатларини юқоридаги таниши орқали расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн сўм олиб, сўнгра машинани сотиб олишини айтиб, машинани олиб кетиб, пулини бермаган.

Сохта ходим жиноий ҳаракатларини давом эттириб, хизмат номидан фойдаланиб, бир фуқарони “Эпсилон”га киритиб қўйиш эвазига 3 млн сўм олади, “Тт” савдо дўконидан бошқа фуқаро номига маҳсулот олиш мақсадида 10 млн сўмлик кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, шундан 8 млн сўмини фирибгарлик йўли билан олиб кетади. Яна бир фуқарога “права” олиб бериб, ДХХга ишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олади ва “ухлатиб” кетади.

Якунда эса, суд ҳукми билан Маъруфжон ЖКнинг қатор моддалари билан айбли деб топилиб, 5,2 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: