Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » “Фэйк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бормоқда” — Комил Алламжонов ОАВ вакиллари билан учрашди

“Фэйк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бормоқда” — Комил Алламжонов ОАВ вакиллари билан учрашди

18 июл 2024
310
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун Комил Алламжонов ОАВ вакиллари билан учрашди. Учрашувда журналист этикаси муҳокама қилинди.

“Хусусан, сўнгги вақтларда ОАВ ва медиа вакиллари ўз фаолиятларида сенсацион материалларга урғу бераётганлиги, таъбни хира қилувчи турли нохуш вазиятлар, шу жумладан, қотиллик, ўлим билан боғлиқ ҳодисаларни бўрттириб кўрсатиш тенденцияси кузатилмоқда. Қолаверса, ижтимоий тармоқларда, матбуотда фейк ва дезинформацияларнинг сони ортиб бораётганлигига ҳам гувоҳ бўляпмиз. 

Шу нуқтаи назардан, бу каби носоғлом медиа муҳитни ўзгартириш, хусусан, соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, журналист этикасини тартибга солиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди”, — деб ёзади Комил Алламжонов ўзининг Telegram каналида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: