Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » "Ташаббусли бюджет" орқали Ғузордаги оилавий поликлиника филиали таъмирдан чиқарилди
"Ташаббусли бюджет" орқали Ғузордаги оилавий поликлиника филиали таъмирдан чиқарилди
22 июл 2024
490
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласи аҳолиси "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2023 йил 1-мавсумида фаол иштирок этиб, 46-оилавий поликлиника филиалини таъмирлаш таклифини билдиришди ва 7104 та овоз олган ҳолда лойиҳа ғолиби деб топилди.
Умумий қиймати 1 млрд 83 млн сўм маблағ эвазига 46-оилавий поликлиника филиали янгидан барпо этилиб, аҳоли учун фойдаланишга топширилди.