Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан ижтимоий эҳтиёжманд оила вакиллари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, 136 нафар талабанинг олий ўқув юртларида ўқиши учун тўлов шартномаларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан қопланади.