Қашқадарёда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилган эди. Учрашув давомида ёшлар томонидан IT мутахассисларини чет эл сафарига юбориш, мактаб ўқувчилари учун стипендия ташкил этиш каби қатор таклифлар билдирилган. Муротжон Азимов мазкур таклифларни қўллаб-қувватлаш учун иккита муҳим қарорни қабул қилди.
Маълумотларга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг энг намунали ва иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг интилиш ва истеъдодларини қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб тақдирлаш мақсадида “Вилоят ҳокими стипендияси“ни жорий этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган.