Учрашувда сўз олган вилоят ҳокими таъкидлашича, жорий йил 11 апрелда Президентимиз ўтказган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланган эди. Шундан келиб чиқиб, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, 3 тоифага ажратилди. (яшил, сариқ, қизил)
Йил якунига қадар муаммоси аниқланган 15 минг 855 нафар ёшларнинг деярли барча муаммолари ҳал этилиб, ушбу мақсадларга қарийиб 22 млрд. сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, “Ёшлар дафтари” орқали жорий йилнинг ўзида 30 минг 785 нафар ёшларга 45 млрд. сўмлик ижтимоий кўмаклар кўрсатилди. “Вилоят ҳокими олимпиадаси” (Физика, кимё, биология фанлари бўйича 1,2,3-ўринларни эгаллаган 9 нафар ўқувчилар Қарши давлат университетига имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинди) ва ОТМ талабалари учун “Вилоят ҳокими” стипендияси жорий этилди.
Муҳтарам Президентимининг жорий йилнинг 24-25 октябр кунлари вилоятимизга ташрифлари мобайнида берилган топшириқларига асосан, ишсиз ва миграциядан қайтган ёшларга ер ажратиш бўйича Қашқадарё тажрибаси жорий қилинди.
783 нафар хорижий тилларни ўрганиб, халқаро сертификат олган ёшларга 1,3 млрд. сўмлик имтиҳон харажатлари қоплаб берилди. “Хорижий тил билан АйТига йўл” вилоят ҳокими гранти ташкил этилди. Маҳаллий бюджетдан 1 млрд. сўм маблағ ажратган ҳолда, 500 нафар ёшларга хорижий тил ўрганиш бўйича 6 ойлик ўқув курслари харажатлари тўлаб берилди. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси орқали 816 нафар ёшларга ноутбук сотиб олиш учун 6,3 млрд. сўмлик фоизсиз кредитлар ажратилди. Ижара уйларида истиқомат қилаётган 2 минг 745 нафар талабаларнинг қарийиб 1 млрд. сўмлик ижара-шартнома пуллари тўлаб берилди.
Учрашув давомида вилоят ҳокими Муротжон Азимов ёшлар билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Фаол ва ташаббускор ёшларнинг бир гуруҳи ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.