Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими раҳбарлари ишдан олинди

Қашқадарёда ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими раҳбарлари ишдан олинди

24 сен 2024
2 850
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ижтимоий тармоқдаги каналларда ташкилотнинг Қашқадарё вилояти Китоб ва Нишон туман бўлимлари фаолияти бўйича эълон қилинган хабарлар юзасидан агентлик директори ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилиб ўрганишлар натижаси маълум қилинди. Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати хабар беришича, икки туман раҳбари ишдан олинган. 

Маълум бўлишича, Китоб ва Нишон тумани бўлим бошлиқлари хизмат фаолияти давомида жиддий камчиликларга йўл қўйганликлари сабабли мазкур икки туман бўлими раҳбарлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. 

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан мазкур ҳолатларни келиб чиқишига йўл қўйган ва олдини олмаган вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари масъуллари фаолияти ўрганиб чиқилиши ва тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинган. 

"Биз Ёшлар ташкилоти фаолиятига бефарқ бўлмаган барча оммавий ахборот воситалари, мустақил блогерлар ва жамоатчилик вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ёшлар ташкилоти барча оммавий ахборот воситалари учун очиқ ва шаффофлигини яна бир бор маълум қиламиз", дейилади расмий муносабатда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: