Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Қашқадарёда сайёр қабул ўтказди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Қашқадарёда сайёр қабул ўтказди

08 окт 2024
1 060
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилоятида ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи полковник Ш.Ибрагимов, вилоят ИИБ раҳбарияти ҳамда Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси масъуллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, йиғилишда Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник И.Идиров масъуллар ҳамда ходимларга таништирилган. 

Шундан сўнг, ЙҲХХ раҳбари полковник Ш.Ибрагимовнинг сайёр қабули ташкил этилиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Қўшимча ўрганишлар талаб этмайдиган мурожаатлар ўша жойнинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларни тегишлича тартибда, белгиланган муддатда кўриб чиқиш ҳамда ҳал этиш бўйича масълларга кўрсатмалар берилди ва барча мурожаатлар шахсан ЙҲХХ раҳбарининг назоратига олинган. 

Шунингдек, вилоят автомобиль йўлларида ўтган тўққиз ой давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда келгусида бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича режалар юзасидан танқидий муҳокама йиғилиши ҳам бўлиб ўтди, дейилади хабарда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: