Шаҳрисабзда маҳалла раиси жаримага тортилди
Rost24 нашри Шаҳрисабз туманидаги маҳалла раиси пахта теримига чиқмаганларга бола пули берилмаслигини айтган овозли хабарини эълон қилган эди. Ҳолат юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси ўрганиш ўтказган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ўрганиш давомида Шаҳрисабз туманидаги “Пахтакор” МФЙ раиси Л.Ўроқов 9 октябрь куни Нушкент қишлоғининг “Нушкент бирлашайлик” Telegram каналига ушбу овозли хабарни юборган.
Шу орқали маҳалла раиси ишсиз фуқароларни пахта йиғим-теримига чақирган, шундан сўнг улар теримга келган. Ҳолат юзасидан Л.Ўроқовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилди.
Ўхшаш янгиликлар:
Ғузорда 55 ёшли маҳалла раиси ноқонуний ер сотаётган вақтда пора билан қўлга тушди
Шуҳрат Турсунов раҳбарлигидаги тизим "чиримоқдами?"
Темур Поёнов Қашқадарё вилояти бандлик бошқармаси ва вилоят прокуратурасини "мот қилди"
Поёновга нисбатан тузилган жарима қарори бекор қилинди.
Қашқадарё прокурори такроран мурожаат йўллади
Вилоятнинг айрим корхона ва ташкилотларида пахта теримига мажбурий тарзда жалб этиш ҳолатларига йўл қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган.